Get Mystery Box with random crypto!

Аёл – миллатнинг боши, жами фазлу яхшилик ундан бошланади Шун | Uzpharmcontrol

Аёл – миллатнинг боши, жами фазлу яхшилик ундан бошланади

Шунинг учун ҳам ҳаётимизга мазмун бағишлайдиган, фарзандлар қалбига одамийлик, мардлик, олийжаноблик фазилатларини гўзал тарбия орқали сингдира оладиган оналар, вафоли аёллар ҳар бир давлатда қадрлидир.

Аёлларни ана шундай эъзоз ва эҳтиром этиш, авайлаб-асрашга чорловчи 8 март "Ҳалқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими етакчи мутахассиси Зиёда Ирмухамедова “Вафо ва садоқат учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Давлат маркази жамоаси номидан З.Ирмухамедовани “Вафо ва садоқат учун” кўкрак нишони билан муборакбод этиб, унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

@uzpharmcontrol