Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миро | Uzpharmagency

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлди.

Ташриф натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот, шунингдек, энергетика, божхона, фуқаро авиацияси, туризм, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, меҳнат муносабатлари соҳаларида 15 та ҳужжат қабул қилинди.

Шу муносабат билан Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Ўзбекистон – Саудия Арабистони: тарихий ришталар, тараққиёт ва истиқбол” мавзуида ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг тарихий ташрифи ва унда муҳокама қилинган масалалар, эришилган келишувлар мазмун-моҳияти хусусида бўлиб ўтган ушбу сессияда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев ҳам иштирок этди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube