Get Mystery Box with random crypto!

​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар Чакана савдо объектларида сотила | Uzpharmagency

​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарларинининг назорат хариди такомиллаштирилади

Ҳукумат қарори билан (59-сон, 08.02.2021) билан "Чакана савдо объектларида халқ истеъмоли товарларининг назорат харидини ташкиллаштириш ва уларни экспертизадан (тестдан) ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, назорат хариди тадбирлари тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарларини ушбу Низомга мувофиқ сотиб олиш, экспертиза қилиш ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

Назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори томонидан тасдиқланадиган ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштириладиган назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси;
оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлардан келиб тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасининг топшириқлари.

Товарларни жойида экспертизадан ўтказиш фақатгина товарларни тестдан ўтказиш учун танлаб олиш мақсадида ваколатли орган ходими томонидан амалга оширилади.

Бунда, қуйидагиларга риоя қилинганлиги экспертизадан ўтказилади:

чакана савдо объектида товарларни сақлаш шароитлари;
товарлар маркировкасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши

Назорат хариди давомида товарларни экспертизадан ўтказиш – жойида, тестдан ўтказиш — аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида амалга оширилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube