Get Mystery Box with random crypto!

Навоий ва Бухоро вилоятларига хизмат сафари Фармацевтика… | Uzpharmagency

Picture 1 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 2 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 3 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 4 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 5 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 6 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 7 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 8 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Picture 9 from Uzpharmagency ✔ 2025-09-25 15:03:55
Навоий ва Бухоро вилоятларига хизмат сафари

Фармацевтика соҳасини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари Навоий ҳамда Бухоро вилоятларига хизмат сафари уюштирди.

Сафар доирасида:
Навоий шаҳрида жойлашган "AVISENNA GRAND" МЧЖ, Бухоро шаҳрида жойлашган "LE UAT DE BUHARA" МЧЖ ҚК, "GUFIC AVICENNA" ХК, "Mirzamed Savdo" ХК, "UZ-KOREYA MEDIKAL" МЧЖ ҚК, "TIBTEXNIKA NOANIX" МЧЖ ҚК корхоналари фаолияти ўрганилди.

Сафар давомида ишлаб чиқариш қувватлари, мавжуд технологик жараёнлар, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Шунингдек, корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш ҳамда маҳсулот экспортини кўпайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ушбу ўрганишлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини янада такомиллаштириш ва фармацевтика соҳасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin
Uzpharmagency

Uzpharmagency

@uzpharm_agency
7.26K Obunachilar
Sogʻlom Toifa
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий ахборот канали Телефон: (99855) 902-22-22 Call center: 18-33 Email: info@pharm.gov.uz...