Get Mystery Box with random crypto!

Эрон президенти Иброҳим Раисий қадрдон шаҳри Машҳадда дафн эти | UZNEXS

Эрон президенти Иброҳим Раисий қадрдон шаҳри Машҳадда дафн этилди

Вертолёт ҳалокатида вафот этган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни ўзининг туғилиб ўсган шаҳри Машҳадда дафн қилинди. Шаҳар мэрига кўра, дафн маросимига 3 миллионга яқин одам келган.

Президентнинг жасади XIII асрга оид олтин гумбазли архитектура мажмуаси бўлган Имом Ризо мақбарасига қўйилди. Айнан шу қабристон атрофида Эроннинг аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи шаҳри пайдо бўлган.

23 май куни эрталаб Раисий тобути Биржанд шаҳри кўчалари бўйлаб олиб ўтилди, у ерда минглаб одамлар президент билан хайрлашиш учун чиқди. Кейин унинг тобути Машҳадга етказилди.

Бир кун аввал Эронда марҳумлар билан видолашув маросимлари бўлиб ўтди ва бу ҳам жуда кўп одамларни жалб қилган эди.

https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540