Get Mystery Box with random crypto!

Андижонда 8 ёшли қизни поезд босиб кетди Андижон вилоятида йў | UZNEXS

Андижонда 8 ёшли қизни поезд босиб кетди

Андижон вилоятида йўловчи поезди саккиз ёшли қизчани босиб кетди. Бу ҳақда «Замон» хабар берди.

Ҳодиса Хонобод-Андижон темирйўлида содир бўлган. Уч вагонли йўловчи поезди сигналларига қарамасдан, қизалоқ поезд йўлида юришда давом этган. Воқеа жойига темир йўл баталони ходими келиб, қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни касалхонага олиб борган.

Шифокорнинг сўзларига кўра, жабрланувчида ўта оғир жароҳатлар билан тўртинчи даражали кома ҳолати қайд этилган. Шифокорлар қизалони шошилинч операция қилган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, қизнинг аҳволи ҳамон ўта оғир.

https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540