Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ референдумлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар кирит | UZNEXS

АҚШ референдумлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар киритади

Вашингтон яқин кунларда чекловларни эълон қилади. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан NBC телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

“G7 мамлакатлари етакчилари референдумлар бошланганидан кейин жума куни қилган баёнотида оқибатлар бўлишини тасдиқлаган эди. Хусусан, қўшимча кучайтирилган санкциялар, жумладан, Россиядан ташқарида референдумларни қўллаб-қувватловчи юридик шахслар ва компанияларга қарши чоралар. Бунга яқин кунларда гувоҳ бўласиз, АҚШ тез кунларда янги санкцияларни эълон қилади”, — дейди Салливан.

https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540