Get Mystery Box with random crypto!

UzNews.uz ахборот агентлиги расмий канали

Kanal manzili: @uznewsuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.23K
Kanalning ta’rifi

«UzNews.uz» ахборот агентлигининг расмий канали
Instagram: instagram.com/uznewsuzb
Ru: @uznews
Сайт: uznews.uz

Реклама:
998 99 813 69 99 @uznewsads
998 94 649 57 77 @uznews_ads

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 249

2022-08-29 13:27:14
Чимён тоғларида биринчи қор ёғди

Кеча, 28 август куни Тошкент вилояти денгиз сатҳидан 3 ва ундан юқори баландликларида қор ёғди. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абулаҳатов маълум қилди.

28 август куни антициклон чекиниш фонида Тошкент вилоятининг айрим баланд тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати қарийб +5 даражага пасайган.

Шу сабабли, бундай ҳолатда ҳаводаги сув буғлари кристализациялашиб, қор учқунларига айланди.

@uznewsuzb
7.9K viewsedited  10:27
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:47:40
Эри томонидан ўлдирилиб, жасади 2 кун машинада олиб юрилгани айтилган аёл бўйича маълумот берилди

Бош прокуратура аёл қотиллик қурбони бўлганини рад этди.

Батафсил:
https://uznews.uz/uz/posts/58216

@uznewsuzb
5.7K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:10:28
Ўзбекистонда 1 сентябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари,"такси" ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилади, саёҳат қилганларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 сентябрдан кучга киради.

Батафсил: https://uznews.uz/uz/posts/58180

@uznewsuzb
5.5K views09:10
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:00:20
1-3 сентябрь кунлари Food City'да Мустақиллик куни шарафига маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтади

Байрам муносабати билан, Food City савдо бозори ташриф буюрувчиларни байрамона дастур ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган чегирмалар билан хурсанд қилади (реклама ҳуқуқлари асосида).

Батафсил: https://uznews.uz/uz/posts/58200

@uznewsuzb
5.4K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:43:07
Тошкентда яна бир хусусий университет ташкил этилади

Муассаса халқаро бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес бошқаруви, молиявий таҳлил каби соҳалар учун кадрлар тайёрлайди.
https://uznews.uz/uz/article/28898/

@UzNewsUzb
1.3K views12:43
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:31:33
Сирдарёда “Местный” ва “Боксёр” лақабли жиноий тўда аъзолари қўлга олинди

Улар фуқародан $45 минг талаб қилиб, “орган”ни аралаштирса, ўлдириш билан таҳдид қилган.
https://uznews.uz/uz/article/28897/

@UzNewsUzb
1.3K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-02-13 11:09:30
Аксилкоррупция агентлиги Навоий ва Андижонда қатор коррупцион тендерларни аниқлади

Вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги инжиниринг компаниялари мансабдорлари томонидан тендерларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани аниқланди.
https://uznews.uz/uz/article/28894/

@UzNewsUzb
1.3K views08:09
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:55:26
Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 13 феврал куни Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг ўттизинчи сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил 12 февралдаги тегишли қарорига асосан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига Ўткир Жумаевни тасдиқлаш масаласи овозга қўйилди.

Номзод шаҳар фаоллари томонидан бир овоздан тасдиқланди.
У бунга қадар 2020 йил мартидан бери Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётганди.

@UzNewsUzb
1.3K views07:55
Ochish/sharhlash
2021-02-13 10:41:05
Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

“Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бошланди.

“Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади. Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман”, - деди шаҳар ҳокими.

@UzNewsUzb
1.2K viewsedited  07:41
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:37:45
Расман: Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди

Мазкур жиноятни содир қилганларни 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилмоқда.
https://uznews.uz/uz/article/28891/

@UzNewsUzb
1.4K views05:37
Ochish/sharhlash