Get Mystery Box with random crypto!

АНОМАЛ ШЕЪР Душанбадан ҳавонинг, Авзойи бузиларкан. Олийг | O'zbek filologiya kechki taʼlim

АНОМАЛ ШЕЪР

Душанбадан ҳавонинг,
Авзойи бузиларкан.
Олийгоҳ, мактабларда,
Каникуль чўзиларкан.

Бу хабар халқ ичига,
Яшиндай кириб борди.
Ўқувчи - ю, талаба,
Қарсак чалиб юборди.

Таътил кимга ёқмайди,
Ҳамма кўнглини созлар.
Хурсанд бўлишди ҳатто,
Муаллиму, устозлар.

Энг ёмони бу йил ҳам,
Байрамдан қолдик қуруқ.
Ўн тўртинчи январда,
Йигитларга совға йўқ.

Ҳар йили бир баҳона,
Юракни қийнар оҳим.
Саккизинчи мартда ҳам,
Совуқ бўлсин илоҳим.

Муаллимнинг қалбига,
Минг битта савол тўлгай.
Билмам энди бир ҳафта,
kundalik com не бўлгай?!

Қанча бўлса ҳам таътил,
Ботмайди ҳеч малоли.
Бўйсунгаймиз, ахир бу,
Ҳукуматнинг қарори.

Майли яна бир ҳафта,
Қилгаймиз тоқат, сабр.
Қор ва совуқ бўлса ҳам,
Мактаб яхши барибир.

Душанбадан ҳавонинг,
Авзойи бузиларкан.
Олийгоҳ, мактабларда,
Каникуль чўзиларкан.

Ўлмасбек Самарқандий.