Get Mystery Box with random crypto!

#IndependentCommission_uz Қорақалпоғистондаги намойишларда и | "MILLIY TIKLANISH" SIRDARYO RASMIY SAHIFA

#IndependentCommission_uz

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди

Бугун Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу куннинг ўзида яна 10 нафар фуқаронинг қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.
30 август кунининг ўзида жами 34 нафар фуқаро инсонпарварлик тамойили асосида оиласи бағрига қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратурага киритилган рўйхат, намойишларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари томонидан Комиссияга қилинган мурожаатларининг ўрганилиши ва гумонланувчилар билан шахсан суҳбатлашиш асосида шакллантирилган.

каналга қўшилинг
@commissionuz

Facebook | Twitter