Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция матни Брайль алифбосида чоп этилди | "Milliy tiklanish" DP Namangan

Янгиланаётган Конституция матни Брайль алифбосида чоп этилди

Ушбу лойиҳа Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан «Барқарор ривожланиш маркази» билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Миллий марказ матбуот хизмати маълумотига кўра, янгиланаётган Конституция матнидаги нормаларнинг ярмидан кўпи инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтиришга қаратилган. Жумладан, лойиҳанинг 57-моддасига мувофиқ, меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.