Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўй | O'ZBEKISTON IPOTEKANI QAYTA MOLIYALASHTIRISH KOMPANIYASI

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўйича таснифи: Сирдарё вилояти.

2021 йил давомида вилоятда 293 нафар жисмоний шахсларга 52,3 млрд.сўм миқдоридаги мақбул ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳудудда ажратилган жами ипотека кредитларининг 20,1 фоизини ташкил этади.

Кредит олувчиларнинг 65,9 фоизини ёки 193 нафарини 40 ёшгача бўлган жисмоний шахслар ташкил этган.

Ажратилган кредитлардаги аёллар томонидан расмийлаштирилган кредитлар улуши 34,8%га (102 нафар) етган.

Ҳудудда мақбул ипотека кредитлари ажратиш бўйича Туронбанк (79 нафар), Ипотека-банк (56 нафар) ва Асакабанк (44 нафар) етакчи бўлишган.

Web-site | Telegram | Instagram | LinkedIn