Йил давомида 608 нафар жисмоний шахсларга 118,1 млрд.сўм ипотека кредитлари ажратилган. Бу вилоятда ажратилган жами ипотека кредитларининг 16,7 фоизини ташкил этади.
Ажратилган кредитларнинг 31 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келган.
Шунингдек, 40 ёшдан кичик кредит олувчилар улуши 64 фоизга етган.
Ҳудуд бўйича Компания ресурслари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш бўйича энг фаол банклар Hamkorbank (315 нафар), Ўзсаноатқурилишбанк (83 нафар) ва Ипотека-банк (70 нафар) бўлган.