Get Mystery Box with random crypto!

Сурхондарё делегацияси икки кунлик ташриф билан Тожикистоннинг | Uzmir.uz || Rasmiy kanal

Сурхондарё делегацияси икки кунлик ташриф билан Тожикистоннинг Хатлон вилоятида бўлиб турибди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация таркибида вилоят ҳокими ўринбосарлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимлари, шунингдек, хусусий сектор вакиллари бор.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ҳудудлараро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кучайтириш, қўшни Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятидаги бир қатор объектлар билан таништириш ва тажриба алмашишдан иборат.

Ташриф доирасида Сурхондарё ва Хатлон вилоятлари, шунингдек, икки вилоятнинг шаҳар ва туманлари ҳокимлари томонидан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича меморандумлар имзоланиши ҳамда қатор экспорт ва инвестиция келишувларига эришилиши кутилмоқда.

Bizni kuzatishda davom eting:
t.me/Ishonch_TV_rasmiy
t.me/zamin_online_axborot_dasturi