Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Россия Фе | UZMIGRANTUZ | Расмий канал ✅

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент ҳужжатларининг аксарияти Ўзбекистонда расмийлаштирилади.

Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.

Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.

Ишга қабул қилаётган корхоналар "СтройКрафт", "Пик-Индустрия", "Велесстрой", "Альмис Интеграл", "Монотек строй", "ЦЭНКИ".

Танловлар вақти ва ҳудудлар:

28 январь:

Соат 10:00 да, Қорақалпоғистон Республикаси,
Манзил: Нукус шаҳри, "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, Утепова кўчаси р/у.
Мўлжал: "Истиқлол боғи" (Квадрат парк).
Тел:. 55 102-53-32, 55 102-53-34.

Соат 11:00 да, Сурхондарё вилояти,
Манзил: Узун ва Денов туманлари АБКМ.
Тел:. 76 222-45-22, 99 555-52-82, 97 225-77-71.

Каналга обуна бўлиш
@UzMIGRANTUZ