Шу йилнинг 13 июнь куни O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Пр | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi
Шу йилнинг 13 июнь куни O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашувда Сайловолди дастуридаги асосий вазифаларни санаб ўтди. Хусусан:
2030 йилгача мактабгача таълим қамрови 79 фоиздан 100 фоизга етказилади, 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади;
келгуси етти йилда 90 минг ўқувчи ўрни яратилади;
50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади;
2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади;
“Мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади. Боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланади;
Питнакдаги автомобиль заводи қувватлари 90 минг донадан 150 мингга етказилади. Шу ернинг ўзида янги авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади;
2025 йилдан Тошкент-Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади;
“Корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизими фаол қўллаб-қувватланади. Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади;
Хоразм вилоятида бирламчи тиббий ёрдамни аҳолига яқинлаштириш мақсадида 53 та тиббиёт муассасаси фаолияти янгидан йўлга қўйилади.
@a_xaitov