Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

2023 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O`zLiDePдан кўрсатилган номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси Каланов Рустам Абдухакимович Тошкент давлат иқтисодиёт университети мажлислар залида Чилонзор тумани сайловчилари билан учрашди. Ишончли вакил Р.А.Каланов номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳамда сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди. Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.