Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O`zLiDePдан кўрсатилга | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O`zLiDePдан кўрсатилган номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг Тошкент шаҳри бўйича ишончли вакили, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Тошкент шаҳар “Нуроний” жамғармаси раиси Каланов Рустам Абдухакимович Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти мажлислар залида Учтепа тумани сайловчилари билан учрашди. Ишончли вакил Р.А.Каланов номзоднинг ҳаёти ва сиёсий фаолияти ҳамда сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини иштирокчиларга аниқ мисоллар билан етказди. Ишончли вакил иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарди. Фикрларини ҳаётий мисоллар билан асослаб берди.
Учрашув кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.