Get Mystery Box with random crypto!

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча юртдошла | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз.
Мамлакатимизда барқарор бўлган тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат кўрсатиш ва инсон қадрини юксалтиришдек бебаҳо қадриятларга алоҳида эътибор қаратилаётгани улуғ неъматдир. Инсон қадр топаётган юртимизга ҳеч қачон кўз тегмасин!
Орамизда уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийлармиз бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш барчамиз учун муҳимдир. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Ватандошларимизни хотирлаш, бугун ҳаёт бўлганларни қадрлаш – биз учун ҳам қарз, ҳам фарз. Биз ва ёшларимиз Юртимизда шундай жасур Қаҳрамонлар туғилганидан ғурурланамиз ва Ватанимиз Қаҳрамонларидан ўрнак оламиз. Сиз азизларга доимо таъзим қиламиз! Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, куч-қувват тилаб қоламиз. Доимо соғ-саломат бўлинг.


Ҳурмат ва эхтиром ила,
O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши