Get Mystery Box with random crypto!

ЎзЛиДеП Бектемир туман Кенгаши томонидан “Хусайин Бойқаро” МФЙ | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

ЎзЛиДеП Бектемир туман Кенгаши томонидан “Хусайин Бойқаро” МФЙ аҳолиси учун “Конституциявий ислоҳот – бугуннинг талаби, эртанинг кафолати!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди. Учрашув жараёнида ЎзЛиДеП Бктемир туман Кенгаши расининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, туман Кенгаши депутати Гавҳарой Тўхтасинова иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтди. Депутат барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.