Get Mystery Box with random crypto!

ЎзЛиДеП Олмазор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

ЎзЛиДеП Олмазор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Шермуратов Анваржон Рахманкулович иштирокида “N MEDOV” корхонасида “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда корхона раҳбарияти ва ходимлари, ташвиқот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари иштирок этишди. Тадбир жараёнида иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолинди.