Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депут | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Жумаев, Санжар Хамидуллаев, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Одилжон Аширов иштирокида 324-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутатлар иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтишди. Учрашув сўнгида депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.