Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов, Халк депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари Гулчеҳра Исхакова иштирокида 139-Оқтепа сайлов округдаги “Оқмасжид” маҳалла идорасида учрашув ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиқганлар янгиланаётган Конституция лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, киритилаётган ўзгартиришлар, янги нормалар аҳамиятига тўхталиб ўтишди. Депутат томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Учрашув сўнгида депутатлар учрашув иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.