Get Mystery Box with random crypto!

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатл | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Зиёев Ифтихор Акмалович томонидан “AMARANT” тантаналар мажмуасида “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутат иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтди. Учрашув сўнгида депутат барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.