Get Mystery Box with random crypto!

“Етук маънавиятли ёшлар – Келажагимиз пойдевори” ЎзЛиДеП Тошк | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

“Етук маънавиятли ёшлар – Келажагимиз пойдевори”

ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, тарихимиз англаш, қадимий ва бой анъаналаримиздан ҳабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрилди. Ташриф чоғида ёшларга Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, тўпланган қўлёзмалар, замонавий технологиялар асосида яратилаётган маълумотлар билан таништирилди.
Ушбу жараёнда дунё тамаддунига хисса қўшган мутаффакир олимларимиз, алломаларимизга оид маълумотлар ёшларимизни бефарқ қолдирмади ва ўзларига керакли тушунчаларга эга бўлишди. Тадбир кўтаринки руҳда, савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.