Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Э.Ш.Рафиков то | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Э.Ш.Рафиков томонидан мутасадди ташкилотлардан масъулларни жалб қилган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.

30-Чоштепа сайлов округи ҳудудига кирувчи Тошкент шаҳар Сергели тумани Жўнариқ маҳалласида жорий йилнинг 11 май куни, ногиронлиги бўлган ва аҳолининг оғир қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди. Мазкур қабулда 10 нафар маҳалла фуқаролари қабул қилиниб, 4 нафар фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлари жойида қаноатлантирилиб қолган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.