Get Mystery Box with random crypto!

#_Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз Сиз азиз сафдошларимиз | O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

#_Янги_Ўзбекистонда_эл_азиз_инсон_азиз

Сиз азиз сафдошларимизни юртимиздаги энг улуғ ва азиз байрам – Республикамиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Партиявий фаолиятингиз янада бардавом бўлсин. Учинчи ренисанс пойдеворини яратаётганлар сафида партиямиз фаолларининг бўлиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларни уйғотади. Янги тараққиёт манзиллари сари дадил одимлаётган жонажон Ватанимизни тараққий эттиришда, ёшларимизни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, партиямизнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишдаги фаолиятингизга янги мувафақиятлар ёр бўлсин.

Сизга ва барча сафдошларимизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу-барака ва фаровонлик тилайман. Ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, халқимиз тинч ва осойишта, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан, Фармон Аминов,
O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси
халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати