Get Mystery Box with random crypto!

#_меҳнатнинг_муносиб_эътирофи Қўшалок мукофот муборак булсин! | O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

#_меҳнатнинг_муносиб_эътирофи

Қўшалок мукофот муборак булсин!

Шофиркон тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси, O’zLiDePдан маҳаллий Кенгаш депутатлигига сайланган Олимов Ботир Комилович Президент фармонига мувофиқ мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ватанимиз равнақи йўлида қилган меҳнатлари ўз эътирофини топиб "Содиқ хизматлари учун» медали хамда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу мукофотлар Ботир Олимовга вилоят ҳокими томонидан тантанали топширилди.

Партиямиз фаоли Ботир Олимовни O'zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан қўшалоқ мукофот билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Ҳурмат ва эҳтиром билан O’zLiDeP вилоят Кенгаши жамоаси