Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғ | O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб вилоят адлия бошқармасида йиғилиш ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгаш депутатлари, судлар, адвокатлар ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимлари иштирок этган йиғилишда лойиҳани ишлаб чиқишдан асосий мақсад, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Бугунгача давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиши, мазкур қонун лойиҳасида эса маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича давлат ҳисобидан бепул ёрдам кўрсатиш назарда тутилганлиги, кам таъминланган фуқароларнинг Конституцияда кафолатланган малакали юридик ёрдамдан тўлиқ фойдалана олишлари қонун билан белгиланаётганлиги таъкидланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube