Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президе | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди

15 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда O'zLiDePнинг ваколатли вакили ҳам иштирок этди.

Йиғилишда сиёсий партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан O'zLiDePнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатлари кўриб чиқилди ва партиямизга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, мажлис доирасида, O'zLiDePнинг ваколатли вакилига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.

Марказий сайлов комиссияси қарори

#uzlidep #saylov2023

O'zLiDeP расмий канали