Get Mystery Box with random crypto!

Янги таҳрирдаги Конституция: аграр соҳада янги имкониятлар яра | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Янги таҳрирдаги Конституция: аграр соҳада янги имкониятлар яратилади

https://uzlidep.uz/news-of-party/14306

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжалигида бўлди.

Партия лидери Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, булунғурлик фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари, томорқа ер эгалари, тажрибали деҳқон ва чорвадорлар билан учрашди.Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар, хусусан аграр соҳадаги янгиликлар бўйича ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мамлакатимизда кластер, фермерлар учун яратилаётан имконият ва имтиёзлар хусусида тўхталди.

Таъкидлаганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда аграр соҳа эгалари учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилмоқда. Давлат ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратиш бўйича мажбуриятларни олаяпти.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали