Get Mystery Box with random crypto!

Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манб | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи

https://uzlidep.uz/news-of-party/14301

Актам Хаитов бошчилигида Мирзаобод тумани “Янги йўл” МФЙда томорқадан самарали фойдаланиш, деҳқончиликда машҳур ушбу туман тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Кафтдек томорқа – катта даромад манбаи” мавзусида семинар ташкил этилди.

Семинар аввалида Актам Хаитов конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганини алоҳида эътироф этди.

“Янги йўл” МФЙ Янги замин кўчасида истиқомат қилувчи Асомиддин Норқулов 20 сотих томорқасида саримсоқпиёз, кўкатлар, помидор, бодринг, картошка, мевали ва манзарали дарахтлар етиштиради. Қарийб 10 йиллик тажрибага эга бу миришкор маҳсулотларини ички бозорда сотади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали