Get Mystery Box with random crypto!

Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Янгиланаётган Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови

https://uzlidep.uz/news-of-party/14298

Актам Хаитов ва бир гуруҳ партия фаоллари Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб, маҳалла аҳли, томорқа ер эгалари билан учрашиб, бўлажак референдум ҳамда янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида мулоқот қилдилар.

Бобур маҳалласида 515 та хонадонда 3457 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аҳиллиги ўтган йили “Ташаббусли бюджет” дастурида жуда қўл келди. Улар маҳалла ҳудудидан ўтган 1800 метрли йўлни асфальт қилиш лойиҳасини илгари суриб, ғолиб чиқишди.

Бугунги кунда маҳалладаги қайси хонадонга кирманг, гуллаб-яшнаб турган томорқаларга кўзингиз тушади. Тажрибали томорқачилар йилига икки марта ҳосил олиб, кафтдек ердан ҳам мўмайгина даромад олиш сирларини ўрганишган.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали