Get Mystery Box with random crypto!

O‘zLiDePнинг референдум ташвиқотига бағишланган навбатдаги эве | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDePнинг референдум ташвиқотига бағишланган навбатдаги эвент-тадбири Чирчиқ шаҳрида ўтказилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/14263

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов очиб берар экан, янгиланаётган Конституциянинг асл мазмун-моҳияти Ўзбекистонни янада барқарор ривожлантиришга қаратилгани ҳақида сўзлади.

Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширилиши халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига пухта замин яратишини қайд этди. Янгиланаётган қомус бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат эканини, референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга бўлишини алоҳида уқтирди.

Бугун халқимиз томонидан жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга мутаносиб ҳолда яратилаётган Бош Қомусимиз эртанги янада осуда, обод ва фаровон ҳаётимизнинг ишончли кафолати бўлишини таъкидлади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали