Қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити таъминланади
https://uzlidep.uz/news-of-party/14211
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида янгиланаётган Бош қомусимиз тарғиботига бағишланган тадбирда тадбиркорик субъекти вакиллари жам бўлди.
Унда Актам Хаитов ва партия фаоллари иштирок этди.
Мулоқот жараёнида янги таҳрирдаги Конституцияда тадбиркорлар, фермерлар учун кўплаб ҳуқуқий имкониятлар яратилаётгани, давлат ўз зиммасига бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш бўйича мажбуриятлар олаётганлиги айтилди.