Get Mystery Box with random crypto!

O‘zLiDeP фаоллари: Ўзбекистон – бағрикенг диёр https://uzli | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDeP фаоллари: Ўзбекистон – бағрикенг диёр

https://uzlidep.uz/news-of-party/14181

O‘zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан Урганч тумани Ғойбу қишлоғидаги Туркманлар маҳалласида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Конституциявий ислоҳот – мамлакатни янгилаш шарти” мавзуидаги ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Актам Хаитов, сенатор Б. Тажиев, партия вилоят кенгаши раиси И. Файзуллаев, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаоллар маҳалла аҳли билан дилдан суҳбатлашишди.

Ғойбуда туркман юртдошларимиз истиқомат қилади. Улар ўз она тилида таълим олиши, урф-одат ва анъанларини ривожлантиришлари учун барча шароит яратилган. Янгиланаётган бош қомусимизда ҳам милларлараро тотувлик муносабатларини яхшилаш, турли миллат ва элат вакилларининг тенг ҳуқуқли эканлиги белгиланган.

Тадбир вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлардан иборат катта концерт дастурига уланиб кетди. Барчага байрамона кайфият улашди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали