Get Mystery Box with random crypto!

O‘zLiDeP: Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз! https://uzl | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDeP: Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!

https://uzlidep.uz/news-of-party/14156

Ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан Амударё туманида ташкил этилди.

“Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз” шиори остидаги ушбу тадбирда Актам Хаитов иштирок этиб, Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар берди.

Шундан сўнг сўзга чиққан фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаев, 82- мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Моҳира Юсупова, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Барно Самандарова ва бошқалар “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва референдум жорий йилнинг 30 апрель кунига белгилангани, ушбу тарихий ҳодисага бефарқ бўлмасликни айтиб, бошқаларни ҳам овоз беришга чақирди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали