Get Mystery Box with random crypto!

Фаровонлик, эркинлик, масъулият https://uzlidep.uz/news-of- | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Фаровонлик, эркинлик, масъулият

https://uzlidep.uz/news-of-party/14150

Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Нишон туманида фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида баҳорги дала юмушларининг бориши билан танишдилар.

Оқова сув таъминоти йил сайин қийинлашаётган шароитда инноваци-он ускуналарга эътиборни кучайтириш талаб этилмоқда, – деди Актам Хаитов. – Мутахассисларнинг тахминича, бу йил ҳам сув танқислиги кутилаётир. Демак, яна деҳқонларимиз учун оғир синов бўлади. Чунки ҳозирданоқ, кўряп-мизки, баҳорги ёмғир жуда кам ёғяпти. Шунинг учун йил бошидан буён 5-6 жой-да ёмғирлатиб суғоришни жорий этиш мавзусида қатор семинарларни ташкил этдик. Мақсад суғориш учун кетадиган сарф-харажатларни камайтириш орқали хўжаликларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришдир.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Жануб машъали” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилаётган Асрор Қурбоновнинг томорқачилик тажрибасини ҳам атрофлича ўрганди

O‘zLiDeP етакчиси нишонлик дала меҳнаткашлари билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини тайёрлашда тадбиркор, ишбилармон, фермер ва кластерларнинг таклифлари инобатга олинганини, мулк ҳуқуқи, уй-жой дахлсизлигини таъминлаш масалалари Бош қомусда ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлади.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали