Get Mystery Box with random crypto!

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади https://uzlide | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли бўлади

https://uzlidep.uz/news-of-party/14151

Мингбулоқ туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан янгиланаётган Конституциямиз тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Сардор Ғиёсов сўз олиб асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлигини таъкидлади.

Таъкидланганидек, гендер тенглиги принципларни Конституцияда белгилаш давлат томонидан аёлларга бўлган алоҳида эътиборни кўрсатиш билан бир қаторда аёлнинг давлат ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириб, уларга ўз имкониятларини намоён қилишга хизмат қилади.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали