Get Mystery Box with random crypto!

O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди h | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

O‘zLiDePнинг навбатдаги эвент-тадбири Хоразмда бўлиб ўтди

https://uzlidep.uz/news-of-party/14153

O‘zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан Янгиариқ туманидаги амфитеатрда очиқ осмон остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган эвент-тадбир ташкил қилинди.

Жамиятимизни либераллаштириш, демократлаштириш тарафдори бўлган O‘zLiDeP ҳозирги жараёнларда “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!”, “Биргаликда очиқ жамият сари!” каби шиорларни ҳам илгари сурмоқда.

Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда Янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди. Тадбир концерт дастурига уланди, эстрада хонандаларнинг куй-қўшиқлари қатнашчиларга завқ улашди.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали