Get Mystery Box with random crypto!

Нодирбек Абдусатторов - жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ифтихори! | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Нодирбек Абдусатторов - жаҳон чемпиони, Ўзбекистон ифтихори!

Бугун, 3 январь куни Миллий Олимпия қўмитасида шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни табриклаш маросими бўлди.

Президентимизнинг фармонига мувофиқ, Нодирбек «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ушбу мукофотни тантанали равишда топширди.
Шунингдек, чемпионимизга совға қилинган 2 хонали хонадон калити топширилди.

Бош вазир ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.

Шунингдек, Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

@uzlidep