Get Mystery Box with random crypto!

#киноя Бир куни овчилар филга чуқур қазиб, тузоқ қўйишади. Фи | Bintu Sherzod's blog

#киноя

Бир куни овчилар филга чуқур қазиб, тузоқ қўйишади. Фил тузоққа тушади. Овчилар қора кийимда келиб, уни роса дўппослашади ва кетишади. Эртаси куни оқ кийимда келиб, унга меҳр-мурувват кўрсатишади ва чуқурдан чиқариб олишади. Фил эса улардан умрининг охиригача миннатдор бўлиб, бошида кўтариб, хизматини қилади.

Дунёдаги барча босқинчи давлатлар шу усулдан фойдаланади. Аввалига улар мазлум қилиб кўсатилади, сўнгра "инсонпарварлик" қўшини киртилади. Аҳмоқ "фил"лар эса босқинчиларни бошида кўтариб юраверади...