Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ | Оперативный штаб при Посольстве Республики Узбекистан в г.Москве



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УКРАИНАДАГИ ЭЛЧИХОНАСИНИНГ МУРОЖААТИ


Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига қуйидаги маълумотларни юборишингизни сўраймиз:

1) паспорт маълумотлари (паспортнинг скан ёки тиниқ расмга олинган варианти);

2) ҳозирги кунда Украинадаги яшаш манзилингиз (вилоят, шаҳар, қишлоқ);

3) телефон рақамингиз (+380 XX XXX XX XX форматда).

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз.