Get Mystery Box with random crypto!

Камида иккита энг ишончли манба тамойилига ишониб ишлаш керак. | O‘zkomnazorat axborot xizmati

Камида иккита энг ишончли манба тамойилига ишониб ишлаш керак. Маълумотнинг ҳаққонийлигини ҳар доим текшириш керак, ҳаммага ишониш ва айни вақтда ҳеч кимга ишонмаслик зарур. Журналистикадан дарс берган домламнинг бир гапи ёдимга тушиб кетди, "Журналист ҳар доим ҳамма нарсадан шубҳалиниши керак". Лицейда ўқиб юрган вақтимда жисмоний тарбия ўқитувчимиз "Яхши журналист, энг яхши юристдан ҳам яхшироқ" дерди. Ҳа яхши журналист бўлиш, умуман ҳаммага бирдек ёқадиган яхши одам бўлиш қийин. Иш бор жойда камчилик бор, хато бор, Коррупцияга қарши курашиш агентлигидаги ҳамкасбимга хатони ўз вақтида айтгани учун ташаккуримни изҳор этаман. Раҳмат, Баҳром.