Get Mystery Box with random crypto!

Қаерда бўлмасин, ўзим танийдиган, биладиган, бирга ишлаган, ме | O‘zkomnazorat axborot xizmati

Қаерда бўлмасин, ўзим танийдиган, биладиган, бирга ишлаган, мен нимадир ўрганган, мендан маслаҳатини аямаган, жонкуяр, ўзи ишини яхши кўрувчи инсонлар, устозларимизнинг меҳнати эътироф қилинса, бундан фақат хурсанд бўламан ва камтарона (кўпинча тадбирларда шу сўз ишлатилади, аслида жуда сермашаққат, оғир меҳнат) меҳнати учун мукофотланган танишларга, фидойиларга ҳавас қиламан. АОКАда "Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони" билан тақдирланганлар орасида мен танийдиган, эътирофга лойиқ одамларнинг борлигини кўриб хурсанд бўлдим. Бардавом бўлсин, бунданда юксак эътирофлар, халқаро мукофотлар, давлат мукофотлари, орден-у медаллар олишганида ҳам шундай ҳавас кўзи билан қараб, табриклаб юраверайлик!