Get Mystery Box with random crypto!

Рақамли банк хизматларини кўрсатишда телекоммуникациялар тармо | O‘zkomnazorat axborot xizmati

Рақамли банк хизматларини кўрсатишда телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган семинар

2022 йил 8 август куни “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда республикада фаолият юритаётган тижорат банкларининг масъул ходимлари иштирокида “Рақамли банк хизматларини кўрсатишда телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш масалалари” ҳақида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда тижорат банклари томонидан мобил иловалар ва банкларнинг ахборот тизимлари орқали истеъмолчиларга рақамли банк хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ҳолати таҳлили бўйича мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, Қонунчилик нормалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар бўйича тижорат банклари вакилларини қизиқтирган бир қатор саволларга тегишли тушунтириш ва изоҳлар берилди.

@uzkomnazoratpress