Get Mystery Box with random crypto!

Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тест қилиниб, Active DAS | O‘zkomnazorat axborot xizmati

Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тест қилиниб, Active DAS тизими синовдан ўтказилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов ҳамда “Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси бошлиғи А.Абдуллаев билан биргаликда Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи тести, мажмуада жойлашган ҳар бир бинонинг ички қисми ва ташқи нуқталарида Active DAS тизимининг синов жараёнларида шахсан иштирок этиб, натижани амалда синаб кўрдилар.

Ўзбекистонда илк бор барча мобиль алоқа операторлари ўзаро ҳамкорликда антенна инфратузилмасини бир мачта орқали бинолар, меҳмонхона ва мажмуа ҳудудида Active DAS (Distributed Antenna System) тизимида хизматлар кўрсатиши йўлга қўйилмоқда.

Бундай ёндашув келгусида Республиканинг барча ҳудудларида замонавий телекоммуникация технологияларини жорий этиш орқали телекоммуникация хизматларидан янада кенг кўламли фойдаланишга хизмат қилади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 24 – 27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICTWEEK UZBEKISTAN ҳафталигини Самарқанд туризм марказида ўтказиш режалаштирилган.

@uzkomnazoratpress