Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси бошлиғи Cамарқанд шаҳрида ян | O‘zkomnazorat axborot xizmati

“Ўзкомназорат” Давлат инспекцияси бошлиғи Cамарқанд шаҳрида янги қурилаётган объектлардаги телекоммуникация инфратузилмаси билан танишди
Жорий йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи А.Абдуллаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов Самарқанд Туристик марказининг (SAM CITY) қурилиш объектлари ҳамда соҳа корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишишди.

Вилоятда алоқа, телекоммуникация, интернет хизматлари узлуксизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан соҳа корхоналари масъулларига тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

@uzkomnazoratpress