Get Mystery Box with random crypto!

'TOYOTA'нинг заводида БАЗ юк машиналари ишлаб чиқарилади. 202 | UZINCAR🇺🇿

"TOYOTA"нинг заводида БАЗ юк машиналари ишлаб чиқарилади.

2024 йилда Санкт-Петербургдаги собиқ "TOYOTA" заводида БAЗ-С36A11 фуқаролик эҳтиёжлари учун юк машиналарини ишлаб чиқариш бошланади. Маҳаллий автомобилнинг биринчи нусхаси Aлмаз-Aнтей консерни томонидан ишлаб чиқарилган. Режалаштирилган ишлаб чиқариш қуввати йилига 10.000 автомобилни ташкил этади.

6х6 ғилдиракли БAЗС36A11 тракторининг массаси 35,7 тонна ва юк кўтариш ҳажми 22,1 тонна бўлиб, у 422 от кучига эга ЯМЗ-6531 Эвро-5 двигатели билан жиҳозланган. БAЗ бутунлай Россия материаллари ва бутловчиларидан тайёрланган. Консерннинг турли заводларида бирликлар ва агрегатлар ишлаб чиқарилади.

@uzincar - Каналимизга аъзо бўлинг!