Get Mystery Box with random crypto!

Айрим манбаларга кўра, бугун яна бир қатор тайинлов ва истеъфо | ЎЗИМИЗНИКИ

Айрим манбаларга кўра, бугун яна бир қатор тайинлов ва истеъфолар рўй беради.

Ташқи ишлар вазири лавозимидан бўшаган Владимир Норов Марказий Осиё институтига раҳбарлик қилади.

Жамшид Ходжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти. Эндиги тартибга кўра, у бир вақтнинг ўзида бошқа вазирликка раҳбарлик қила олмайди.

Шу боис унинг ўрнига Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиши кутиляпти. У шу пайтга қадар ушбу вазирликда биринчи ўринбосар эди.

Шунингдек, Олий таълим вазири ҳам ўзгаради. Ушбу лавозимга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тайинланиши айтилмоқда.

Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилилади. У камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тайинланиши муцмкин.

Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Бунгача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳилола Умарова Уктамовна мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлиши кутилмоқда. Ҳозиргача у Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шерзод Давлятович Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. У ҳозиргача Давлат солиқ қумитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Фармацевтика агентлиги раҳбари ҳам ишдан олиниши мумкин.